23.2 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида 18 минг ўринли талабалар турар жойлари қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасалари учун талабалар турар жойларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган.

Мазкур Фармонда белгиланган 18 000 ўринли талабалар турар жойлари қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Давлат-хусусий шерикчилик бўйича консалтинг бўлими бошлиғи, директор ўринбосари Маркос Мартинез Гарциа ҳамда ушбу лойиҳа доирасида жалб этилган Rebel Group International bv. консалтинг компанияси раҳбари Rolf Dauskardtlar билан вазирлик биносида учрашув бўлиб ўтдиБу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида, лойиҳа доирасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойларини қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалга оширилган ишлар ҳисоботи муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазир ўринбосари С. Бузрукхонов бугунги кунда талабалар турар жойларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу лойиҳанинг долзарблигини таъкидлаб ўтди ҳамда ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×