15.9 C
Узбекистан
Вторник, 11 ноября, 2025

Хоразмда 138 туп дарахт ва буталарни ёқиб юборган шахслар 756 млн сўмдан ортиқ зарарни қоплайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Хоразм вилояти Шовот туманида дарахтлар аёвсиз ёқиб юборилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Экология бошқармаси изоҳ берди.

Унга кўра, вилоят прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Шовот туман инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланган.

Мазкур ўрганиш давомида туманнинг «Гулистон» маҳалласи жойлашган А.Л. фермер хўжалиги ҳудудида жами 119 туп ҳар-хил турдаги ва ўлчамдаги манзарали дарахтлар кесиб олинганлиги ҳамда 19 туп ҳар-хил турдаги манзарали дарахтларни ўсишдан тўхтамайдиган ва тўхташ даражасида шикастланганлиги ҳамда ёқиб юборилганлик ҳолати аниқланди.

Табиатга етказилган зарар 456 миллион 020 минг сўмни,  етказилган зарарнинг ундириш суммаси 756 миллион 200 минг сўмни ташкил қилади.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×