Энди мансабдорлар устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўланмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги тартиб мансабдорларнинг фуқаролар ҳуқуқларини бузадиган қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан шикоятлари учун амал қилади.

Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди. Президент томонидан имзоланган Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бундай ҳолатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БҲМнинг 70 фоизи этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида эди).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Спорт соҳосида натижа берган тадқиқотлар 100 млн сўм билан мукофотланиши мумкун

Спорт вазирлиги ва ҳокимлар олдига жорий йилда янги тизим орқали спорт билан доимий шуғулланувчилар сонини икки баробар ошириб, 1 миллион...

Больше похожих статей