5.7 C
Узбекистан
Вторник, 11 ноября, 2025

Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг 25 декабрдаги 118-сонли мажлиси баёнида қайд этилган.

Транспорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига икки ой муддатда ташқи савдо логистикасини такомиллаштириш, логистика харажатларини 30%га камайтириш ва янги логистика йўлакларини жорий этиш бўйича ягона транспорт-логистика оператори тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш топширилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирли, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси бир ой муддатда мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар ва хомашё импортига транспорт харажатларининг 50%ини ишлаб чиқарувчиларга ёки халқаро транспорт юк ташувчи корхоналарга компенсация қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритади.

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирли, Иқтисодиёт вазирлиги ва Экспортни рағбатлантириш агентлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт-экспорт харажатларини оптималлаштириш мақсадида ҳар молиявий йил бошида халқаро логистика компанияларидан арзонлаштирилган логистика квоталарини бронь қилиш топширилди. Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчи корхоналар ўртасида 1%лик устама билан квоталар олиш ва тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб тайинланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×