8.1 C
Узбекистан
Понедельник, 10 ноября, 2025

Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

▫️2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
▫️2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
▫️2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×