10.3 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Сирдарёда метан “заправка” 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

13 февраль ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали кўрсаткичлари

13 февраль ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали аҳоли томонидан йўлланган хабарлар сони 6437 тани ташкил қилди. Жорий ҳафта давомида...

Больше похожих статей

×