16 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш юзасидан маълумот берилди:

 Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан:
— 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);
— 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);
— 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).
Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. 
Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди. 
 Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×