14 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Тошкентда 25 турдаги дори воситаларини сертификатсиз сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Арзон дорихона” МЧЖга қарашли дорихона лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаронинг мазкур дорихона ҳақидаги мурожаати фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилган. 

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Арзон дорихона” МЧЖга тегишли дорихонада текширув ўтказилганда 25 турдаги дори воситаси тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳамда ушбу дори воситаларининг мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган. Юқоридаги ҳолат бўйича, Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси — “Арзон дорихона” МЧЖга 2020 йил 9 сентябрь куни берилган 1010-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги сўрови суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Арзон дорихона” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди, — дейилади масъуллар изоҳида.

Масъул ташкилотнинг эслатишича, “Дори воситалари ва фармасевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади

14 июнь куни Швейцарияда аҳоли сонини 10 миллион кишига камайтириш масаласида референдум ўтказилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Guardian ва...

Больше похожих статей

×