12.1 C
Узбекистан
Понедельник, 10 ноября, 2025

“Humo Air” Тошкент – Фарғона йўналишида ҳам парвозни амалга оширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимиз бўйлаб қулай, ҳамёнбоп ва хавфсиз авиақатновларни йўлга қўйган “Humo Air” авиакомпанияси самолётларининг навбатдаги манзили Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўлди.

Бугун, 9 январь куни илк парвозни амалга оширган самолёт қатнови Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага сешанба ва пайшанба кунлари соат 14:20 да, Фарғонадан Тошкентга эса шу кунлари 15:45 да йўлга қўйилди.

Компаниянинг маълум қилишича, ушбу йўналиш бўйича шанба куни ҳам авиақатновлар йўлга қўйилади. Хусусан, Тошкент – Фарғона йўналишида соат 10:15 да, Фарғона – Тошкент йўналишида худди шу куни 11:40 да парвоз қилади. 

– “Humo Air” томонидан пойтахтимиздан амалга оширилаётган мунтазам рейслар қатор афзалликларга эга. Бу рейслар аҳолимизга қулай ва самарали саёҳат қилиш имконини беради. Рейсларнинг жорий этилиши ҳудуднинг иқтисодий ўсишига улкан ҳисса қўшади , – деди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.

Қайд этиш жоиз, мазкур йўналишдаги парвозлар 180 йўловчига мўлжалланган. Шунингдек, эртага – 10 январь куни “Humo Air” Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича ҳам илк парвозни амалга оширади. Ушбу рейснинг учиш вақти ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Тошкентдан Бухорога 10:15 да, пойтахтга қайтиш эса 12:00 этиб белгиланган. 

Дарҳақиқат, эндиликда нафақат хорижликлар, балки маҳаллий сайёҳлар ҳам ҳамёнбоп нархларда парвоз қилиб, диёримизнинг бетакрор манзилларидан баҳра олади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур авиакомпания 2023 йил 15 декабрдан мамлакатимизнинг тўртта шаҳри – Нукус, Самарқанд, Урганч ҳамда Қаршига парвозларни бошлаган эди. 

Шу йил 7 январдан эса авиакомпания Термиз, Қарши, шунингдек, Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналишида қатновларни амалга оширган эди. 

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×