6.2 C
Узбекистан
Понедельник, 10 ноября, 2025

Самарқандда маст ҳолда банкда намойиш уюштирган фермер қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида фаолият юритувчи фермерга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят судлари матбуот хизмати xaбар берди. 

Маъмурий иш ҳужжатларига кўра, “Муҳаммад-Ойбек” фермер хўжалиги раиси 54 ёшли Ойбек Тувалов 2023 йил декабрь ойининг охирида Телеграм орқали “Пайариқ туман фермерлари” номли гуруҳга “Пайариқ Кластер” МЧЖнинг фаолиятидан норози бўлиб хабарлар юборган.

Жумладан, у МЧЖ олдида жанжал бўлишини айтиб, йиғилишлар ва намойишлар уюштириш ва ўтказиш тартибига қарши хабарлар, видеохабарлар жўнатган. Шунингдек, Тувалов фермерлар ва ишчиларни йиғиб, маст ҳолатда АТБ “Агробанк” Пайариқ туман филиали биносида намойиш уюштирган.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 4 январдаги қарорига мувофиқ О.Тувалов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×