20.5 C
Узбекистан
Среда, 17 сентября, 2025

Тошкентнинг икки туманида иссиқ сувдан кўмир зарралари оқди. Расмийлар сабабини тушунтирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлди. 

«Veolia Energy Tashkent» ҳолатга тушунтириш берди. 

Маълум қилинишича, 2024 йил 3-4 январь кунлари Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ҳудудий бошқармаларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлади.

«ВEТ» МЧЖ ХК кимё лабораторияси ходимлари томонидан зудлик билан 1-ИМ қозонхонасидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқ сув таҳлили ўтказилди.

 Аниқланишича, 2024 йил 2 январдан 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир ажралиб чиққан. «ВEТ» МЧЖ ХК иситиш тармоқларига қозонхонадан сульфатланган кўмир тушиши натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган. Иссиқ сув параметрлари, ранг ва лойқаликдан ташқари, нормал ҳолатда.  

Қайд этилишича, сулфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди.

«ТИМ» МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ходимлари томонидан иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилди. Айни пайтда вазият қозонхона ва «ВEТ» МЧЖ ХК техник ходимлари томонидан назоратга олинган. 

Таъкидланишича, иссиқ сув ҳисоблагичлари тиқилиб қолган тақдирда, «ВEТ» МЧЖ ХК ҳисоблагичларга (счетчикларга) профилактик хизмат кўрсатишга тайёр, агар керак бўлса, муҳрларни олиб ифлосланишни бартараф этгандан сўнг қайта ўрнатишга ҳам.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×