Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президент Илҳом Алиевнинг бугунги Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва шиддатли тараққиётини таъминлашдаги шахсий ҳиссаси ва тарихий ўрни алоҳида қайд этилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида юксак даражага – стратегик шерикликка эришилганини катта мамнуният билан таъкидладилар.

Товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 30 фоизга ошди, машинасозлик, тўқимачилик, пиллачилик, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ мажмуаси, туризм ва кўплаб бошқа тармоқларда истиқболли кооперация лойиҳалари фаол тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантириш йилида амалий ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон Президенти Озарбайжон раҳбарига ушбу мамлакатда бўлажак Президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестициялар бўйича кенгаши фаолиятининг расман бошланиши муносабати билан тантанали кечки овқат ўтказилди

«Оқ уй, Давлат департаменти, Савдо вазирлигидаги ҳамкорларимизга, шунингдек Марказий Осиё давлатлари элчиларига Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо муносабатлари тарихида...

Больше похожих статей