12.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 февраля, 2026

Ўзбекистонда сўнгги 11 ойда автобуслар иштирокидаги 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан боғлиқ 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Анвар Жўраев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан содир бўлган 94 та йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилган. Шунингдек, улардан автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган 34 та йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ҳайдовчиларга келган жарима қарорлари (видеолари) акс этган лавҳалар намойиш этилган.

Бундан ташқари фуқаролар ва йўловчилардан келиб тушаётган танқидий мурожаатлар ҳам ўрганилиб, ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўналишда йўловчилар билан хушмуомала бўлиши, йўловчи ташиш қоидаларига қатъий амал қилиш, ҳаракат давомида телефондан фойдаланмаслик юзасидан алоҳида кўрсатмалар бериб ўтилган.

“Йиғилиш сўнгида йўловчи ташишда намунали хизмат кўрсатиб, йўловчиларнинг миннатдорчилигига ва ижобий фикрларига сазовор бўлган, автобусларда жойлаштирилган махсус QR-кодлар орқали ҳайдовчининг фаолиятига ижобий баҳо берилган, яъни 5 та юлдузча орқали баҳоланган 11 нафар автобус ҳайдовчиси бошқарув раиси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди”, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон қизлари Осиё чемпионатида олтинга сазовор бўлишди

Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 2...

Больше похожих статей

×