Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 12 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтяпти.

Мажлисда «Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан ноқонуний фойдаланишни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик ўрнига маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу каби ҳуқуқбузарликларни такрор содир этганлик учун жиноий жавобгарлик жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутиляпти.

Киритилаётган нормалар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, мамлакатга чет эллик туристларнинг кенг жалб этилиши учун қулай шароитларни таъминлаш, шунингдек республиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“El-yurt umidi” жамғармаси 10-апрел куни матбуот анжумани ўтказади

“El-yurt umidi” жамғармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Унда жамғарманинг 2025 йил якунлари сарҳисоби...

Больше похожих статей