Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 миллиард сўм ажратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Бунинг учун пойтахт маҳаллий бюджетидан 40 миллиард сўм ажратилади. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши 2023 йил 4 декабрда ушбу молиялаштиришни тасдиқлади.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 720 гектар ер танлаб олинган. Биринчи босқичда 2,5 минг гектарда 100 минг аҳоли учун уй-жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш режалаштирилган.

Янги Тошкентда “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда. Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, Тарих музейи, маданият саройлари жойлашади.

Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади.

420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда спортчилар реабилитацияси ва спорт тиббиёти янги босқичга кўтарилади

Ўзбекистонда спорт тиббиёти тизимини кенг қамровли ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Энди спортчиларни тиклаш, диагностика ва уларнинг ҳолатини назорат қилиш ишлари...

Больше похожих статей