8.1 C
Узбекистан
Понедельник, 10 ноября, 2025

Яширин ёғ ишлаб чиқариш цехида 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.В. фуқаро Х.А.га тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ясалган мойжувоз ускунаси ёрдамида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланиб, сотиш учун тайёрлаб қўйилган ёғ маҳсулотлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек И.В. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро “Л.Б.” танишига тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хонасида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 600 литр ёғ, 175 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×