8 C
Узбекистан
Понедельник, 9 февраля, 2026

Наманганда газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор 1 млрд сўм жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Наманган шаҳаргаз” бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва соҳа объектларида олиб борилаётган ўрганишлар вақтида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, Янги Наманган туманидаги Ахсикент маҳалласи 1-Комил Ёрматов кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.А.” кулолчилик цехида газ ҳисоблагичдан ташқари ер остидан яширинча газ қувури тортилган.  

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисобланди ва 1 миллиард сўмдан зиёд жарима белгиланди. Ноқонуний уланган қувур пайвандлаш ускунаси орқали тармоқдан ажратилди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилади

2026 йил 4 февралда “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги...

Больше похожих статей

×