Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қатарда халқаро саммитда иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган XI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этди.

Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Қатар Давлати Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таълимда инновацион дастурларни яратишдир.

Бу йилги тадбир “Сунъий интеллект даврида инсон ижодкорлиги” мавзусига бағишланди. 29 ноябрь куни саммитнинг асосий тадбирларида юқори даражадаги меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар вазирлари, таълим ва ижтимоий соҳалар экспертлари қатнашди.

Бу саммитдаги иштирок сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ пойтахтида Саида Мирзиёева элчи Серджио Гор билан учрашди

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалалари муҳокама қилинди. Мазкур мулоқот Кенгаш фаолиятининг расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Ушбу тузилма...

Больше похожих статей