11.6 C
Узбекистан
Вторник, 11 ноября, 2025

Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди, жабрланганлар бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда «Mercedes-Benz» русумли автобус ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 29 ноябрь куни соат 06:50 ларда, «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги «Mercedes-Benz» русумли, давлат рақами 01|128 FCA бўлган, 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С бошқарувидаги автобус, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб Тошкент МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «МАН» русумли, давлат рақами 01|Q383 KA бўлган юк автомобили келиб урилган. Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.

«Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз», — «Тошшаҳартрансхизмат» Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ҳузурида ҳаво ифлосланиши ва дарахтлар кесилиши муаммолари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни экология соҳасидаги таклифлар тақдимоти билан танишди. Расмий релизда айтилишича, Ўзбекистонда экология соҳасида тизимли тарқоқлик мавжуд:...

Больше похожих статей

×