9.1 C
Узбекистан
Вторник, 11 ноября, 2025

“Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2023 йил 16-17 ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган тақдимотлар ва мулоқотлар жараёнида берилган топшириқлар бўйича 82/81-сонли “Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд 2023 йилнинг 10 декабр санасидан ҳаракатни амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» АЖ хабар берди. 

Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда «Тошкент — Термиз — Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланади. Шу сабабдан ушбу поездни иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширилишига хизмат қилади. Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

82-сонли “Тошкент — Сариосиё” йўналиши:

Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08

81-сонли “Сариосиё — Тошкент” йўналиши:

Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47

80-сонли “Тошкент — Термиз” йўналиши:

Тошкент 19:50 — Термиз 9:40

79-сонли “Термиз — Тошкент” йўналиши

Термиз 17:43 — Тошкент 8:53

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ёшлар келажаги учун инсонпарвар ёндашув: вояга етмаганларга жиноий жавобгарликни юмшатиш сари янги қадам

Бугунги Ўзбекистон жиноят сиёсатида инсонпарварлик, адолат ва ёш авлодни асраб-авайлаш ғоялари тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Энди жазо — фақат...

Больше похожих статей

×