6.4 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Жалақудуқда 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихий максимумни янгилади

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 75,08 миллиард долларга етди. Бу 2013 йилдан...

Больше похожих статей

×