11.1 C
Узбекистан
Среда, 12 ноября, 2025

Фарғонадаги хонадонлардан бирида 407 млн сўмлик «пақилдоқлар» аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятидаги хонадонлардан бирида 407 миллион сўмлик салют ва пақилдоқ сақланаётгани аниқланди. 

Хабарда айтилишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбирни ўтказган. Унда фуқароларнинг яшаш хонадонлари белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилган. 

Натижада хонадон ҳовлисида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда сақланаётган 2 турдаги жами 5 мингдан зиёд пиротехника воситалари борлиги аниқланган. 

Манбага кўра, ушбу маҳсулотлар хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган. Уларнинг дастлабки қиймати 407 миллион сўмга баҳоланмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси “яшил иқтисодиёт” стратегиясини амалга ошириш юзасидан вазирларга парламент сўровини йўлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатнинг 2019–2030 йилларга мўлжалланган “яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси” ижросини таъминлаш...

Больше похожих статей

×