18.4 C
Узбекистан
Среда, 12 ноября, 2025

Марғилонда «боғча» тарбиячиси болаларни калтаклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида ходим ёш болаларни калтаклангани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур воқеа бўйича муассаса раҳбарияти томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинган. 

Шу йилнинг 3 август куни Марғилон шаҳар ИИБ томонидан таълим ташкилоти тарбиячилари – Х.Т. ва М.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига юборилгани маълум бўлган.

Суд фуқаро Х.Т.га нисбатан қўлланилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмига оид қисмини мазкур кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатган.

“Ҳуқуқбузар М.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланганини билдирамиз”, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг бизнес муҳити мустаҳкамланмоқда

 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) жорий йил октябрь ойи учун бизнес муҳити таҳлили натижаларини эълон қилди. Тадқиқот натижаларига...

Больше похожих статей

×