8.2 C
Узбекистан
Четверг, 13 ноября, 2025

Ўзбекистон инглиз тилини «жуда паст даражада биладиган» мамлакатлар рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

EF Education First томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон инглиз тилини «жуда паст даражада ўзлаштирган» мамлакатлар қаторидан жой олди. 

Тадқиқотда айтилишича, 2023 йилги рейтингда Ўзбекистон 113 та мамлакат ичида 93-ўринни эгаллаган ва инглиз тилини билиш даражаси бўйича Фаластин, Сенегал ва Камерун каби давлатлар орасидан жой олган. 

Рейтингда энг яхши кўрсаткични Нидерландия, Сингапур ва Австрия қайд этган. Шунингдек, Дания, Норвегия, Швеция, Белгия, Португалия, Жанубий Африка, Германия, Хорватия ва Грецияда бу тилни билиш даражаси «жуда юқори» сифатида баҳоланган. 

Шаҳарлараро рейтингда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ҳам қайд этилган бўлиб, инглиз тилини билиш даражаси «жуда паст» сифатида баҳоланган. «Жуда юқори» натижа Амстердам (Нидерландия), Вена (Австрия) ва Копенҳаген (Дания) шаҳарларида кузатилган. 

Ўзбекистон рейтингда иштирок этган Осиёнинг 23 та давлати орасида 19-ўринда бормоқда ва Мўғулистон, Афғонистон, Мянмар каби давлатлардан паст даражада турибди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКОнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори...

Больше похожих статей

×