Тошкент давлат стоматология институти АҚШнинг Columbia University билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент давлат стоматология институтига Columbia University декани, профессор Кристиан Столер ташриф буюрди.

Кристиан Столер институтнинг иқтидорли талабалари, ёш мутахассислари ва профессор – ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашув якунлари бўйича Тошкент давлат стоматология институтининг 30 нафар иқтидорли талабаси ва 10 нафар педагоги учун академик алмашинув дастури бўйича Columbia University малака оширишлари, шу билан бир қаторда, 5 нафар докторанти учун илмий йўналишлар бўйича стажировка ўтишлари бўйича келишувга эришилди.

АҚШнинг нуфузли Columbia University 1754 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро QS рейтингда 23 ўринни эгаллаб турибди. Университетда 17 та факультет, 3 та илмий тадқиқот институти, 4 та коллеж, 26 та кутубхона, 200 та илмий марказлар, 3 та клиника фаолият олиб бормоқда.

Университет битирувчилари орасида 84 нафар Нобел мукофоти лауреати, 100 нафардан ортиқ фан ва маданият арбоблари, 10 нафарга яқин давлат раҳбарлари етишиб чиққан.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ...

Больше похожих статей