Сурхондарёдаги 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Хусусан:  

-мил. авв. V–I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 м2 қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 млн. сўмлик;

-V–VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 м2 қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 млрд. сўмлик;  

-I–IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 м2 қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилганлиги оқибатида 266 млн. сўмлик;

-V–VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 м2 тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилганлиги оқибатида 1,2 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат хизматчилари учун магистратура дастури жорий этилди

Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат бошқаруви тизимида ишлаётган мутахассислар учун кечки ва масофавий...

Больше похожих статей