1.2 C
Узбекистан
Среда, 11 февраля, 2026

Энди Ўзбекистонда ҳарбий прокурор президент томонидан лавозимга тайинланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент томонидан имзоланган қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» хабар бермоқда.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, транспорт прокурори бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Илгари бу бош прокурор буйруғига асосан амалга оширилган.

Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу қонунда, президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Новза атрофидаги савдо мажмуасининг ёнғинини бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига...

Больше похожих статей

×