Абдулла Арипов Бишкекда Мўғулистон Бош вазири билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида 26 октябр куни “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ривожланиб бораётгани, бунда айниқса, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурелсух ўртасида ўтган йили Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган учрашув муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлашда амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги вазифалар ижроси юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми мамлакатлар салоҳиятига мос келмайди. Яқин йилларда унинг ҳажмини бир неча баробар ошириш учун барча имкониятлар бор.

Ўзбекистон томони мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш дастурини имзолаш жараёнини тезлаштириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, яқин орада ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши ва унинг доирасида Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-форумини Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф қилинди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги, саноат кооперацияси, савдо-сотиқ, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар, туризм, экология соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим масалалари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳаво илонларини учиришда хавфсизлик қоидалари роя этиш муҳим

Илиқ об-ҳаво бошланиши билан очиқ ҳавода дам олишни танлаётганлар сони ортиб бормоқда. Ҳаво илонларини учириш кўпчилик томонидан севиб бажариладиган...

Больше похожих статей