Тошкентда ичида одамлари бўлган лифт 9-қаватдан тушиб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентдаги бинолардан бирида ичида одамлар бўлган лифт 9-қаватдан қулаб тушгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни 253-уйнинг 2 йўлагида ўрнатилган «SIGLEN» русумли 2020 йилда ишлаб чиқарилган кўтариш қобилияти 1000 кг бўлган лифт қурилмасидан ушбу уйда яшовчи фуқаролар фойдаланиш даврида лифтга белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатилмагани сабабли шахта кабинаси эшиклари конактлари бўшаб қолган ҳамда ташқаридан қўл ёрдамида очилиши натижасида лифт шахта эшиги хавфсизлик мосламаси ишга тушган, натижада лифт дарҳол тўхтаб қолган.

«Ўрганиш давомида лифт тушиб кетмагани, аксинча тегишли хавфсизлик қурилмаси ишга тушиб дарҳол тўхтагани аниқланди. Ҳозирда махсус ташкилот томонидан барча камчиликлар бартараф этилмоқда. Лифт такроран синовдан ўтказилмоқда. Содир бўлган ҳолат бўйича жабрланганлар мавжуд эмас«, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жарима балларини ҳисоблашда ҳайдовчиларга имтиёзлар борми?

1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам жарима балларини ҳисоблаш тартиби жорий этилди.

Больше похожих статей