27.6 C
Узбекистан
Суббота, 20 сентября, 2025

Қозоғистонда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Бош консулхонасида 21- октябрь — Ўзбек тили  байрами куни муносабати билан адабий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Унда “Пахтакор” ўзбек этномаданий бирлашмаси раҳбарияти ва фаоллари, Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технологиялар ва инжиниринг университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда Манғистау вилоятида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ватандошларимиз иштирок этишди.

Иштирокчилар ўзбек тилининг мавқейини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти билан танишдилар.

Ўзбек тилининг ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар натижасида Давлат тили нафақат ўзбекистонликлар ҳаётида, балки жаҳон миқёсида муносиб ўрин эгаллаганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ўз чиқишларида сўнгги йилларда ўзбек тилининг халқаро мавқейи ошиб бораётганига алоҳида урғуладилар ҳамда  ўзбек тилидаги шеърларни ўқиб бердилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×