Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, оқ карамнинг нархи 61,5 фоиз, олманинг нархи 15,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 10,3 фоиз, макароннинг нархи 4,7 фоиз, мол гўштининг (филе) нархи 4,6 фоиз, ўсимлик мойининг нархи 3,1 фоиз, лимоннинг нархи 1,6 фоиз, бодрингнинг нархи 1,3 фоиз пасайган.

Гуруч, шакар ва маргариннинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган.

10 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлди. Унинг энг паст нархи 5950 сўмдан 9990 сўмга кўтарилди. Банан ва сут нархи ҳам сезиларли даражада ошган: уларнинг нархи мос равишда 3000 сўмга ва 2110 сўмга ошган.

*таҳлил 7-сентябрь ва 12-октябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-Майдан 1hls “10 минг қадам” иловаси яна тикланади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб аҳоли ўртасида оммалашган “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида Соғлом турмуш тарзи...

Больше похожих статей