4 C
Узбекистан
Пятница, 2 января, 2026

UNWTO Бош ассамблеяси сессияси дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган эътиборини кучайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,220участниковПодписаться
- Advertisement -

UNWTO Бош ассамблеяси сессияси дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган эътиборини кучайтиради 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2021 йилда Испанияда бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясида Ўзбекистон номзоди Португалия ва Миср мамлакатлари билан рақобатда ғолиб бўлган.

Таъкидлаш жоизки, Бош ассамблеянинг бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан 130 дан ортиқ давлат иштирок этади. Бу Бош ассамблеянинг аввалги сессияларига нисбатан юқори кўрсаткич ҳисобланади.

UNWTO Бош ассамблеяси доирасида Самарқандда Халқаро Инвестиция форуми, Халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими, шунингдек, қатор ялпи сессиялар ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган эътиборини янада кучайтиради. Негаки Бош ассамблея тадбирларига Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо барча давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, инвесторлар ташриф буюради ва барча учун муҳим ҳисобланади.

UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси иштирокчи давлатлар учун ҳар томонлама манфаатли бўлиши билан аҳамиятлидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар

Кириб келаётган янги 2026 йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли...

Больше похожих статей

×