4.9 C
Узбекистан
Пятница, 13 февраля, 2026

Чекка ва тоғли ҳудудлар учун “Мирзо Улуғбек” онлайн мактаби ташкил этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан  Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган”Мирзо Улуғбек” онлайн мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вазир ўринбосари Узоқбой Бегимкулов ва Жамғарма раиси  Оқил Салимов иштирок этиб, онлайн мактабнинг аҳамияти ва кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритишди.  

Маълумот ўрнида: онлайн мактаб доирасида ҳозирда тест-синов тариқасида 3 та тоғли ва чекка ҳудуддаги мактаблар танлаб олинди. Булар Жиззах вилояти, Фориш тумани 7-сонли, Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани 70-сонли ва Сурхондарё вилояти Денов тумани 62-сонли мактаблардир.

Мазкур мактабларда юқори синф ўқувчилари математика ва инглиз тили фанларидан қўшимча таълим олишади. 

Ушбу онлайн мактабни ташкил қилишдан мақсад Республиканинг чекка ҳудудлари ва тоғли жойларда таълим сифатини ошириш ҳамда ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Мазкур лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қарийб 200 минг ўзбекистонлик чиқинди олиб чиқиш бўйича қарзлари сабаб электр энергияси учун тўлов қилишда чекловга учради

2026 йил 5 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари бўйича 1 миллиондан ортиқ абонентнинг умумий қарзи 108,9...

Больше похожих статей

×