Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи иккита автобуснинг йўналишига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Хусусан, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 16-октябр кунидан бошлаб, 89-сонли “Қорасув 1-мавзеси — Чорсу савдо маркази” автобус йўналиши ҳаракати Чорсу савдо маркази бекатидан Пахтакор метроси АШБгача қисқартирилади. Қисқартиришдан сўнг 89-сонли йўналиш “Қорасув 1-мавзеси — Пахтакор метроси” оралиғида ҳаракатланади.

89-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Чорсу савдо марказича етиб олиш учун Пахтакор метроси бекатидан 53, 64, 65-сонли автобус йўналишлари хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, 16-октябр кунидан бошлаб, 14-сонли “ТТЗ бозори — Тошкент вокзали” автобус йўналиши ҳаракати Юзработ кўчаси бўйлаб ТТЗ автошоҳбекатигача узайтирилади. Узайтиришдан сўнг 14-сонли йўналиш ТТЗ бозоригача ҳаракатланмасдан, “ТТЗ автошоҳбекати — Тошкент вокзали” оралиғида ҳаракатланади.

14-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар ТТЗ бозори бекатигача етиб олиш учун 17-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Халқаро молия маркази ва тижорат суди ташкил этилиши тасдиқлади

Мирзиёев Тошкентда Халқаро молия маркази ва тижорат судини ташкил этишни тасдиқладиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Халқаро молия марказини ташкил...

Больше похожих статей