7.9 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Тошкентда ичимлик суви ва оқова хизматлари нархи оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан пойтахтда ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ хабар берди.

Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда. Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“JO‘RABEK” корхонасига реклама учун жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан “JO‘RABEK” хусусий корхонаси ижтимоий тармоқларда жойлаштирган “Orthomol” биологик фаол қўшимчаси рекламаси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди....

Больше похожих статей

×