5.3 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Тошкент Ботаника боғига Миллий боғ мақоми берилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент Ботаника боғининг нуфузи ҳамда муҳофазасига янада кўпроқ эътибор қаратиш керак.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uz порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент Ботаника боғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари» давлат муассасаси балансига ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи ноёб илмий-уникал объект ҳисобланади.

Шу сабабли, Ботаника боғини Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш» тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ҳамда Ботаника боғига Миллий боғ мақомини бериш орқали унинг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш керак деб ҳисобланади.

Мазкур масала бўйича партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан Ҳукуматга депутатлик сўрови юборилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Меҳнат миграцияси даврида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб келиш харажатлар давлат томонидан қопланади

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонунининг 4 моддасига асосан Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот...

Больше похожих статей

×