8.6 C
Узбекистан
Суббота, 15 ноября, 2025

Жаҳон банки Ўзбекистон бўйича прогнозини ўзгартирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,900участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2023 йилда 5,5 фоиз атрофида, 2024 йилда эса 5,6 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқда.

Россиядан пул ўтказмалари камайиши туфайли истеъмол даражаси ўсиши секинлашади. Қашшоқлик даражаси бироз пасайиши кутилмоқда.

Жаҳон банки 2023 ва 2024 йил учун Ўзбекистон иқтисодий ўсиши бўйича прогнозини яхшилади. Европа ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиёти бўйича 5 октябрь куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизга яқинлашиши (июнь ойидаги прогнозга нисбатан +0,4 фоиз пункт) ва ўрта муддатли истиқболда аста-секин тезлашиб, 2024 ва 2025 йилларда мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизга етиши мумкинилиги айтилган (+0,2 фоиз пункт).

2023 йилда истеъмол даражаси ўсиши секинлашади, бу Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ.

2023 йилда импорт ўсиши тезлашиши кутилмоқда. Иқтисодиётни модернизация қилиш суръатларини сақлаб қолиш учун унинг ҳажми ўрта муддатли истиқболда ўсишда давом этади.

Пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши билан мамлакатнинг жорий ҳисоби дефицити биринчи ярим йилликда 6,3 фоизга етди ва ўсишда давом этади.

Энергетика соҳасига юқори харажатлар, давлат секторида таълим, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларга кўпроқ харажат қилиниши ҳамда даромадларнинг камайиши ҳисобига 2023 йилда бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 5 фоизигача ошиши прогноз қилинган.

Кутилмаларга кўра, 2023 йилда инфляция даражаси 10,2 фоиз (2022 йилда — 11,4 фоиз), 2024 йилда — 10 фоиз ва 2024 йилда — 9,9 фоизни ташкил этади.

Ҳукумат ўрта муддатли истиқболда бюджетни консолидациялаши, бюджет тақчиллигини 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизигача, 2025 йилда эса 3,6 фоизигача камайтириши кутилмоқда. Бу давлат корхоналари учун солиқ имтиёзларини қисқартириш, энергетик субсидиялар харажатларини камайтириш, шунингдек, давлат активларини хусусийлаштиришдан молиявий тушумларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлади.

Ҳукумат, шунингдек, ташқи қарз олиш бўйича ўз чекловларига риоя қилиши кутилмоқда. Шу сабабли давлат қарзи 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 36 фоизигача ўсади ва 2024 йилда 36,6 фоизни ташкил этади.

Ҳукуматнинг ижтимоий ҳимоя дастурлари кенгайганига қарамай, пул ўтказмалари ва шахсий истеъмол даражаси ўсишининг секинлашиши Ўзбекистонда камбағалликни камайтиришда эришилиши кутилган натижаларни чеклаб қўйиши мумкин. 2023 йилда аҳоли ўртасида камбағаллик даражаси бироз пасайиши прогноз қилинмоқда — 13,9 фоизгача.

Бу прогнозга салбий таъсир кўрсатадиган рискларга Россиядаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши, юқори ташқи инфляция босими ва кутилганидан қаттиқроқ глобал молиявий шароитлар киради.

Иқтисодиёт учун потенциал ижобий трендлар қаторига олтин, табиий газ ва миснинг жаҳон нархлари юқорилиги (Ўзбекистон ушбу товарлар экспортчиси ҳисобланади), шунингдек, структуравий ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт тармоқларида унумдорликнинг ўсиши тезлашиши киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида учиб келувчилар залида E-Gate тизими жорий этилди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келувчилар залида автоматлаштирилган паспорт назорати тизими — E-Gate ишга туширилди. Янги зона Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...

Больше похожих статей

×