ФАО томонидан Қамаши туманидаги қишлоқ аҳолисига кўчма уруғ тозалаш заводи топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Юқори ҳосилдор навларнинг уруғларини етиштириш яхши ҳосил олиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишнинг асосий шарти ҳисобланади.

Бироқ, уруғларни кўпайтириш пайтида механик шикастланиш, ўзаро чангланиш, сегрегация, мутация ва бошқа жараёнлар натижасида вақт ўтиши билан генетик тозалик бузилади. Шунинг учун сертификатланган ўсимлик навларини ишлаб чиқариш учун асос бўладиган уруғларини вақти-вақти билан янгилаб туриш керак. Шундан ҳам фермерлар уруғларни бозор нархларида етказиб бериш ва кўпроқ фойда олиш учун сертификатланган уруғларни ишлаб чиқаришдан манфаатдор.

Уруғчиликнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Сара Уруғ Янги Ҳаёт” қишлоқ хўжалиги кооперативига янги замонавий ускуна-уруғларни тозалаш учун кўчма кичик заводини топширди. Бу уруғ етиштириш муаммоларини нисбатан тез ва кам харажат билан ҳал қилиш имконини беради. Кўчма завод ихчамлигига қарамай, юқори сифатли уруғларни ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини тўлиқ бажаришга қодир.

“Ушбу қурилма самарадорликни оширишда катта салоҳият ва истиқболга эга. У ишлаш жараёнида уруғлик материалларидан ҳажми ва шакли бўйича саралайди ва механик зарар етказмайдиган технологиялар қўлланилади. Чанг, қобиқ, майда бегона ўт уруғлари каби енгил аралашмалар олиб ташланади ва натижада сифатли уруғлар олинади”, — дейди CACILM-2 лойиҳасининг Ўзбекистондаги миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФАО Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича бизнес тренингларини кучайтирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бухоро вилоятининг Жондор туманида “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қиймат занжирларини...

Больше похожих статей