ЖССТ безгакка қарши янги вакцинани тасдиқлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйиляпти. Қурбонлар сони 600 минг нафардан ошмоқда. Ушбу кўрсаткичларнинг ўртача 95 фоизи Африка қитъасида рўйхатга олиняпти. 

ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган янги вакцинани тасдиқлади. У бундан икки йил аввал фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади.

Янги эмлаш воситаси R21 деб номланди. Унинг муаллифлари — Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари.

Маълумотларга кўра, ҳар икки вакцинанинг самарадорлиги ўхшаш. Шунга қарамай, R21 нинг бир дозаси 2-4 долларга тенг ва бир киши учун тўрт доза талаб этилади. Бу, аввалги RTS,S вакцинаси нархидан икки баробар арзон.

Эслатиб ўтамиз, безгакка қарши эмлаш воситасини яратиш учун дунё олимларига 100 йилдан кўпроқ вақт зарур бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон WIPOнинг яна бир халқаро шартномасига қўшилиш сари қадам ташлади

21 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization - WIPO)...

Больше похожих статей