Тошкентда футбол бўйича Ўрта Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялари семинари ўтказилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -
Бугун пойтахтимизда FIFAнинг “Ўрта Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди.

Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Чехия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Озарбайжон, Португалия, Венгрия миллий футбол ассоциацияларининг мутасаддилари ҳамда FIFA, UEFA, OFK ва MOFA мутахассислари иштирок этаётган тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди.

Айтиш лозим, мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бир қатор қарорлар қабул қилиниб, халқаро ҳамкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, юртимизда турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари сони 8 тадан 19 тага етказилиб, уларга сифатли таълим берадиган мураббийлар сони беш баробарга оширилди. FIFA билан Ўзбекистон ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга олиб чиқилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида тарихда илк бор футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

Семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар ҳамда болалар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мавзулари муҳокама қилиниши ва ўзаро тажриба алмашиш белгиланган.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФАО Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича бизнес тренингларини кучайтирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бухоро вилоятининг Жондор туманида “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қиймат занжирларини...

Больше похожих статей