Саида Мирзиёева Бибихоним масжидини реставрация қилишни режалаштиряпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Саида Мирзиёева Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал бошчилигидаги делегация билан учрашди

Учрашувда жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова ҳам қатнашди.

Унда асосий масала қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури муҳокама этилди.

Маълум қилинишича, Оға Хон жамғармасининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ва юксак нуфузи шарофати билан Ўзбекистоннинг иккита муҳим обидаси: Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.

«Мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакатимиз ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир», дейди С.Мирзиёева.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хивада «Ўзгарувчан дунёда стратегик ҳамкорлик» мавзусида Марказий Осиё ва Германия экспертлари форуми бўлиб ўтади

2026 йил 16–17 апрель кунлари Хива шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия экспертларининг биринчи форуми бўлиб ўтади. Тадбир Президент Шавкат...

Больше похожих статей