5.2 C
Узбекистан
Вторник, 30 декабря, 2025

Кимё бўйича Нобел мукофотини кимлар олиши маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,190участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил учун кимё бўйича Нобел мукофоти АҚШдан уч нафар олим – Мунги Бавенди, Луиc Брюс ва асли келиб чиқиши россиялик Алексей Екимовга берилади. Бу ҳақда Нобел қўмитаси ўз қарорини 4 октябрь, чоршанба куни эълон қилди.

Мукофот уларга квант нуқталарини кашф этгани ва синтез қилгани учун топширилади — бу зарралар шунчалик кичикки, ўлчамлари уларнинг хусусиятларини белгилайди.

4 октябрь куни эрталаб Швеция ОАВ Қироллик Фанлар академияси кимё бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номи расман эълон қилинишидан бир неча соат олдин хатолик туфайли мукофот совриндорлари номини электрон почта орқали тарқатиб юборгани ҳақида хабар қилди. Рўйхатда Мунги Бавенди, Луис Брюс ва Алексей Екимовлар бўлган.

Шундан сўнг Қироллик Фанлар академияси мукофотни ким олиши ҳақида якуний қарор қабул қилинмаганини, расмий эълонни кутиш кераклигини айтди.

Нобел ҳафталиги давомида 5 октябрь куни адабиёт бўйича мукофот соҳиби эълон қилинади. 6 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича мукофот лауреати номи эълон қилинади, 9 октябрда эса иқтисод бўйича Алфред Нобел мукофоти совриндори номи маълум бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ислоҳотлар штаби: Жиззах вилоятида MODSNOW дастури ёрдамида сув ресурсларининг мониторинги бошланди

2025-йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ташаббуси билан сув ресурсларини MODSNOW дастури ёрдамида...

Больше похожих статей

×