6.7 C
Узбекистан
Пятница, 7 ноября, 2025

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлигини ривожлантирувчи 9 та ҳужжат имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Хусусан, ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

— Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Давлати Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Давлати Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

— Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Давлати Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

— Ўзбекистон Республикаси Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Давлати Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:

— Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

— Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

— Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;

— Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×