25.2 C
Узбекистан
Понедельник, 22 сентября, 2025

Ўзбекистон банкларига Россиядаги валюта савдоларида иштирок этишга рухсат берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Хорижий кредит ташкилотлари ҳамда дўст ва нейтрал давлатларнинг брокерларига Россия валюта бозорида, шунингдек деривативлар бозорида савдо қилишга рухсат берилади. Бундай давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни бош вазир Михаил Мишустин имзолаган.

Рўйхатга 30 дан ортиқ давлат киритилган. Булар Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Жазоир, Бангладеш, Баҳрайн, Бразилия, Венесуела, Ветнам, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Хитой, Куба, Малайзия, Марокаш, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Сербия, Таиланд, Туркия, Жанубий Африка.

Қарор 2023 йил июл ойида қабул қилинган «Ташкилий савдо тўғрисида»га Федерал қонунининг янги нормаларини амалга ошириш учун тайёрланган. Ушбу нормалар дўст ва нейтрал мамлакатлар миллий валюталарини тўғридан-тўғри конвертация қилиш механизми самарадорлигини оширишга ва Россия иқтисодиётининг миллий валютада ҳисоб-китобларга бўлган талабини қондириш учун рублга тўғридан-тўғри котировкаларни шакллантиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×