Нукусда жанговар тайёргарлик объекти фойдаланишга топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллги нишонланаётган шу кунларда Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида кичик дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар кўп йиллардан бери оғриқли бўлиб келган муаммоларни ҳал этиш, ҳарбий хизматчилар учун хавфсиз хизмат шароитларини яратиш, армиянинг жанговар қудрати ва салоҳиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Ана шундай ўзгаришлар сабаб, бугун Мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд бўлган ҳарбий объектлар инфратузилмаси такомиллаштирилиб, замон талабига мос бўлган янги ижтимоий ва жанговар тайёргарлик объектлари бунёд этилмоқда. Бунинг натижасида армиянинг қудрати ортиб, жанговар тайёргарлиги сезиларли даражада юксалди.  

Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида илгари ташландиқ бўлган қарийб 1,5 гектардан ортиқ ҳудудда кичик дала ўқув майдони барпо этилиб, унда 10 та шаҳарчадан иборат 50 га яқин ўқув жойи яратилди.  

Объектни фойдаланишга топшириш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Фарҳоджон Шерматов, Нукус ҳарбий прокурори, адлия полковниги Улуғбек Абдураҳимов, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тангалар муомалага чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалари...

Больше похожих статей