17.2 C
Узбекистан
Вторник, 16 сентября, 2025

Олтинсойда 61 та қимматбаҳо навли дарахтлар кесиб ташланди. Жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Туман ҳокимлиги масъул ходими дарахтларни кесишга рухсат сўраган, аммо Экология бўлими инспекторлари рухсат беришмаган ва дарахтларни ноқонуний кесиш жавобгарликка сабаб бўлишини таъкидлашган.

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани ҳокимлигининг масъул ходими “Миршоди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, Олтинсойни Денов тумани билан боғловчи автомобил ё‘лини кенгайтириш, ушбу ё‘лдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструксия қилиш мақсадида ё‘л ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган.

Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари томонидан ҳолат жойига бориб ўрганилиб, ҳудудда мавжуд бўлган дарахтлар хатловдан ўтказилган. Дарахтларни кесишга рухсат берилмаган ва ноқонуний равишда кесиш амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарликка тортилиши алоҳида тушунтириб ўтилган.

Аммо, шунга қарамасдан, кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини ё‘қотмаган 61 та қимматбаҳо навли дарахтлар (2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси), манзарали дарахтлар, 6 туп кам қимматли дарахтлар (2 туп терак, 4 туп тол) таг қисми билан кесиб ташланган.

Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу куннинг ўзида воқеа жойига етиб бориб, ҳолат юзасидан баённома тузилди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий эълон қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари болалар ҳуқуқлари бўйича вакилларининг биринчи халқаро форумини қабул қилмоқда ТОСҲКЕНТ, 2025 йил 11-сентабр - Ўзбекистон Республикаси...

Больше похожих статей

×