Тошкентнинг икки тумани ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг икки туманида — Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 21 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

• Яккасарой тумани: “Бошлиқ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;

• Мирзо Улуғбек тумани: “Олтинтепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қирғизистонда собиқ Миллий хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ҳамда яна етти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд...

Больше похожих статей