Корея мудофаа вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Корея Республикаси миллий мудофаа вазири Ли Жонг Суп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилмоқда. 

Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов кореялик ҳамкасбини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, географик жиҳатдан икки мамлакат бир-биридан узоқ бўлсада, халқларни руҳан яқинлик, маданий алоқалар ва қадриятларимиз бирлаштириб туришини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ўзаро яқин дўстона муносабатлар янги стратегик шерикчилик босқичига кўтарилиб, иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланаётганини қайд этди.  

Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришда истиқболли таклифлар билан чиқди.Учрашувдан сўнг Корея Республикаси ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига йўл олди. Бу ерда меҳмонлар Академия фаолияти ва инфратузилмаси билан танишади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Амир Темур меросига бағишланган халқаро конференция «йўл харитаси»ни қабул қилди

Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, Буюк Темурийлар меросини янада ўрганиш бўйича “йўл харитаси”ни...

Больше похожих статей