18.9 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

Ўзбекистонликларнинг Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигидаги Ҳукумат делегацияси Японияда бўлиб турибди.Ташриф мобайнида JICA ташкилотининг Токиодаги бош офисида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда JICA ташаббуси билан 3 йилга мўлжалланган “Японияда бандлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Лойиҳага кўра, Японияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча соҳа ва йўналишларда ишга жойлашишга кўмаклашилади.

Қишлоқ хўжалиги, кексаларни парваришлаш, меҳмонхона хўжалиги, умумий овқатланиш соҳаларида ишлаш тартиб қоидалари тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи веб-портал жорий қилинади.

Мазкур веб-порталда Япониядаги потенциал иш берувчилар учун Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти, фуқароларни меҳнат миграциясига ташкилий, қонуний ва хавфсиз жалб қилиш учун яратилган тизим ва инфратузилма ҳақида маълумотлар жойлаштирилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Япон тили ва касбга ўқитиш курсларини замонавий услубий қўлланмалар билан жиҳозлашда кўмаклашилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×