9.5 C
Узбекистан
Четверг, 15 января, 2026

Фарғонада 18 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятида 6 ой давомида 18 млрд сўмдам ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 6 ойи давомида Фарғона вилояти бўйича жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.

Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган. Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча электр тармоғидан ажратилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фуқароларга хавфсизлик камарини тақмаслик мумкин бўлган 20та касалликлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда саломатлик ҳолати туфайли автомобиль хавфсизлик камарини тақиш имкони бўлмаган фуқароларга оид янги тартиб жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни...

Больше похожих статей

×